Орамизда шундай инсонлар борки, улар ҳар жабҳада фидоийлик кўрсатиб халқ эътирофига савозор бўлиб келмоқда. Уларни чин маънода халқ фидоийлари деб аташ мумкин. Бундай инсонлар ўз ҳаёти ва бор салоҳиятини мамлакат ривожи ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш, инсонлар саломатлигини тиклаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга сафарбар этиб келмоқда. Мана шундай инсонлардан бири Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари, профессор, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Тошпўлат Матибаевдир.
✅Бу инсонни тиббиёт техникаларини юртимизга олиб кириш ҳамда мамлакатимизда тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўлида салмоқли ишларни амалга оширишга кўмаклашиб келаётган тиббиёт фидоийси сифатида биламан. Шунингдек, тиббий буюмлар ва тиббиёт техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, тиббиёт соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлашни, тиббиёт соҳасининг халқаро илмий ҳамжамият тизимига изчил интеграциялашувини таъминлаш ва республикада тиббиёт тармоғини янада ривожлантириш йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда.
✅Шу муносабат билан куни кеча Тошпўлат Матибаевни Ўзбекистон Тиббий асбоб ускуналари ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси томонидан таъсис этилган “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИББИЁТ ТЕХНИКА СОҲАСИДАГИ КЎП ЙИЛЛИК ХИЗМАТИ ВА СОҲА РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ УЧУН” эсдалик нишони билан тақдирладик.
✅Мамлакатимизда Тошпўлат Матибаев каби халқ фидоийлари кўпайиши, Ватанимиз доимо тинч, юртдошларимиз ҳамиша саломат бўлишларини тилайман ҳамда тиббиёт соҳасида олиб бораётган самарали фаолиятимиз давомида биз каби тиббиёт ходимларига устозлик қилаётганлиги учун шогирдлар номидан миннатдорчилик билдирамиз!
Отабек Жиянбаев,
Ўзбекистонда Тиббий асбоб - ускуналар ишлаб
чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси